Ёзги оромгоҳ — энг завқли даргоҳ

Бугун эрта тонгдан “Чорчинор” оромгоҳи болажонлар учун ўз эшикларини очиши муносабати билан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Мазкур даргоҳда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ёзги оромгоҳлар одатда шаҳар чеккасида, экологик тоза ҳудудларда жойлашгани болалар саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Бу муассасалар дам олиш маскани вазифасини ўтасада, у ерда ўтказиладиган тадбирлар, таълим-тарбия жараёнлари ёш авлоднинг дунёқарашини бойитишга, ижодий қобилиятларини шакллантиришга, уларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашувчи тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15