“КАРЕРА КУНИ” бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ургут туманида 2023 йил 11 август куни Кенагас махалла фуқоролар йиғинидаги худудидаги “Ветеренария Медитсинаси Техникумида” (2-сектор штабида) туман  Ҳокимлиги, туман Пракуротураси ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва  бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “КАРЕРА КУНИ” бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

 Ушбу бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Ургут туманидан  56  та ташкилот, корхоналари, 417 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Бундан ташқари, тадбирга жалб қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан мақбул келган ишсиз фуқароларни шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга тайёр ҳолда корхоналар раҳбарлари ва кадрлар бўлими бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 51 нафар (шундан
 19 нафар битирувчилар) фуқаролар жалб қилиниб, ярмаркада иштирок этган ишсиз фуқароларнинг 27 нафарига (шундан
 4 нафар битирувчилар) доимий ишга жойлашиш, 2 нафар битирувчиларга Самарқанд шахридаги Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш Марказига йўлланмалар берилди.  Бундан ташқари барча фуқороларга
 

Ярмаркада битирувчи ёшлар қатнашишди ва уларга тумандаги бўш иш ўринлари ва касб хунарга ўқитиш марказлари ҳақида тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Ярмаркада меҳнат органларининг малакали мутахассислари томонидан  22 нафар (шундан 13 нафар битирувчиларга ёшлар)га  талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни доирасида кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15