“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”ни қабул қилиниши ва биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”ни қабул қилиш бўйича референдум бўлиб ўтди ҳамда референдумда 16 млн. 673 минг 189 нафар фуқаро овоз берди. Давомат: 84,54 фоиз. 15 млн. 40 минг 55 овоз берувчи ёки 90,21 фоиз "Ҳа" деб овоз берган. 9,35 фоиз қарши овоз берган. Мазкур референдумда берилган овозлар сонидан ҳамда Конституциямизнинг қабул қилинишига хайриҳоҳ бўлган сайловчилар сонидан билишимиз мумкинки, халқимиз фаровонлиги йўлида янги ишлаб чиқилган “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” халқимиз томонидан овозлар берилди.

Президентимизнинг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра:

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади;

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун бекор қилинади;

 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади;

 2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади;

 2023 йил 1 июндан бошлаб чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар бекор қилинади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Ургут туман судининг раиси                                                  Т.Рустамов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15