Б. Жабборов раҳбарлигида, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ММТП ва фермер хўжаликлари раислари билан учрашув бўлиб ўтди

Куз мавсумида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши келгуси йил ҳосили баракали бўлишида ўта муҳим эканлиги барчамизга  маълум. Шу боисдан юқоридаги долзарб масалалар бўйича туман ҳокими Б. Жабборов раҳбарлигида, қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ММТП ва фермер хўжаликлари раислари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда, дала четларини ободонлаштириш, боғ ва ток орасига тўқсонбости экинларини экиш, ер майдонларида сувни тежаш технологияларидан кенг фойдаланиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилиб, солиқ тўловларини белгиланган вақтда тўлаш ҳамда  экин ерлардан самарасиз фойдаланиб ўз ҳолига ташлаб қўйилган ҳолатларни бартараф этиш бўйича бириктирилган вакилларга аниқ топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15