Қонунга киритилган ўзгартиришлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилигини ва адолатлилигининг ҳуқуқий кафолати

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлатнинг шаклланиши ва бунда  суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш, жамият аъзолари бўлмиш фуққароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини таъминлаш муҳим саналади. Бу борада айниқса давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда судларнинг ишончли ва самарали фаолият юритиши долзарб аҳамият касб этади. Судлар фаолиятига янги механизмларнинг кириб келиши эса фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчигини олдини олиш мақсадини кўзлаган.  Масалан,  эндиликда Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Шунингдек, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.

25 декабрь президент томонидан имзоланган қонун [ЎРҚ-887-сон] билан Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган мазкур қонунга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланди. Ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкинлиги белгиланди.

Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.

Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг ажрими, қарори қабул қилинганидан кейин дарҳол қонуний кучга киради.

Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) ушбу судлар номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган биринчи инстанция судига берилади.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) бевосита Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг Олий суд Раёсатига тафтиш тартибидаги протести бевосита Олий судга берилади.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

Демак, суднинг қароридан норози тарафда қайта шикоят киритиш имкони орқали адолатли қарорга эришиш жараёни ҳам юзага келади.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Ургут туман судининг судьяси

Ш.Мухамматкулова

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15