БАЛЛИ, КИТОБХОН ЁШЛАР!

Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, туманимиздаги СамДУ қошидаги 3-сон академик лицей ҳамда шаҳримиздаги 1-умумтаълим мактабида “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. 
Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий мероси, ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш ва уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган бу танловда туманимизнинг 4206 нафар ёшлари иштирок этишди. 
Иштирокчилар 10-14, 15-19, 20-30 ёшгача бўлган тоифада алоҳида тартибда беллашишди. 
Тест синовларидан муваффақиятли ўтган китобхонлар - 37-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Нодира Давронова 86 балл, 47-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Миржалол Файзуллаев ва Муҳаммадали Ярашов 88 балли натижага эришиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Дилноза АҲРОРОВА

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15