ТАБАРРУК МАСКАННИНГ НУРЛИ ЧИРОЙИ

Пурвиқор тоғлар билан ўралган Ғўс қишлоғидаги мавжуд 4000 дан ортиқ хонадонда 32 мингдан кўп аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳли азал-азалдан деҳқончилик, боғдорчилик, ҳунармандлик ва савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб келади. Қишлоқда олтита маҳалла мавжуд.
Одатда, Ғўс қишлоғи ҳусусида сўз кетганда бу ердаги табаррук қадамжо - Ғавс-ул Аъзам зиёратгоҳи албатта тилга олинади. Мазкур муқаддас гўша буюк авлиё, жамики авлиёларнинг султони деб эътироф этилган инсон Ҳазрати ўавсул Аъзам Муҳйиддин Сай-йид Абдулқодир Гилонийнинг муборак номлари билан боғлиқ. Мустақиллик бу табаррук жойга ҳам қайта ҳаёт бағишлади. Бундай дейишимизга ҳам сабаб бор. Қишлоқдаги ёши улуғ кишилар яхши эслашади: собиқ шўролар истибдоди замонида зиёратгоҳ мақбарасини бузишга, қолаверса, уни таг-туги билан йўқотишга уринишлар кўп бўлган. Аммо Аллоҳнинг инояти, шайхнинг кароматлари билан бунга эриша олишмаган, худога шукур. Бугун бу ерга юзлаб дуоталаб кишилар қадам ранжида қилишади. Нафақат юртимиздан, балки жорижий давлатлардан ҳам ташриф буюрадиган инсонлар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётгани чин маънода қувонарлидир. 
Кейинги йилларда зиёратгоҳда кенг кўламдаги бун-ёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилди.
- Айтиш ўринлики, қурилиш, таъмирлаш ишлари асосан серҳиммат инсонлар, ҳомий ташкилотлар, маҳаллий уста-ҳунармандларимиз томонидан ҳашар йўли билан амалга оширилди. Бевосита ана шундай инсонларнинг саъй-ҳаракатлари ва туман ҳокимлиги раҳбарияти бошчилигида жуда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди ва зиёратгоҳ вилоятимиздаги энг сўлим ва фусункор жойлардан бирига айланди, - дейди зиёратгоҳ раҳбари Абдувоҳид Эсанов.
Бу ерга ташриф буюрувчи зиёратчилар учун кулайлик яратиш максадида замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари, пайнет, китоб ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар ишлаб турибди. Асосий йўлларнинг кенг ва равонлиги, автотураргоҳнинг мавжудлиги эса ташриф буюрувчилар учун яна бир қулайликдир.
Баҳодир ЖЎРАЕВ

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15