Тумандаги педагогика коллежда тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида тарғибот гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

2019 йил 26 феврал куни Ургут туман ижтимоий- иқтисодий педагогика коллежи биносда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабридаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори ижроси бўйича тарғибот гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, МФЙ раислари, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими масъуллари, хотин- қизлар қўмитаси раиси, туман имом-ҳатиблари, Самарқанд  Давлат Медицина институти профессор ўқитувчилари қатнашдилар.
Ўтказилган тарғибот йиғилишида аҳолининг демографик кўрсатгичлари,   юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойиллари ва жисмоний фаолликни ошириш ҳамда  ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган маърузалар тингланиб, йиғилишда қатнашган фаолларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15