ПРЕЗИДЕНТ ВАЪДА ҚИЛГАН КУТУБХОНА ИШГА ТУШДИ!

Президентимиз томонидан имзоланган китоб маҳсулотларини чоп этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги фармойиш кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлди. 
Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 18 мартда Самарқанддаги ташрифлари чоғида туманимизнинг 3 нафар фаоллари мулоқотга киришиб, туман ҳаёти учун зарур бўлган долзарб масалалар ҳақида гапиришганди. 
Шулардан бири Ургут туман ёшларининг келажаги учун зарур бўлган кутубхона иншооти эди. Президентимиз бу масалани мамнуният билан қабул қилдилар ва туманимизда янги ва замонавий Ахборот ресурс маркази ташкил этиб беришга сўз бердилар. 

Ушбу иншоот қисқа муддат ичида қурилиб, бугун 1-май “Фавворалар сайли” кўтаринки нишонланаётган бир пайтда туман ёшларига фойдаланиш учун топширилди. 
Кутубхона туманимиз ёшларига жуда кенг имкониятлар эшиги очилиши учун олтин калит бўлиб хизмат қилади. 

 

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15