ФАВВОРАЛАР САЙЛИ КЎТАРИНКИ ЎТДИ

Мамлакатимизда ҳар йили 1 май куни “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирлари бўлиб ўтиши анъанага айланган. Бугун Ургут ёшлари учун қўшалоқ байрам бўлди. Улар истироҳат боғидаги  фавворалар атрофида сайр қилиш, таълим муассалари томонидан тайёрланган миллий кўргазмаларни томоша қилиш билан биргаликда янги ва замонавий кўринишдаги кутубхонанинг очилишига ҳам гувоҳ бўлишди. 

Шунингдек, истироҳат боғида илк бор “Зираворлар кўргазмаси” ҳам бўлиб ўтди. Унда Ургутнинг хушҳаво табиатидан баҳра олиб, барқ уриб ўсган доривор-зираворлар намойиш этилди. 
Айниқса, ўтказилаётган “Меҳнат ярмаркаси”да туман ёшлари ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоб топдилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15