Самарқанд вилоятида ҳам “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди.

2019 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида республиканинг бутун ҳудудида бир вақтда, шу қатори Самарқанд вилоятида ҳам “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун ўндан ортиқ давлат ташкилотлари жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат нотариал идоралари нотариуслари, ФХДЁорганлари, Вилоят бандлик бош бошқармаси, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси, Самарқанд шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Самарқанд давлат университети, шунингдек Самарқанд вилоят маданият бошқармаси, шунингдек ушбу акцияда янада қизиқарли ва уйин кўлгуга бой бўлиши учун таниқли саньаткорлар жалб қилинди. 
Ургут туман Адлия бўлими.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15