12 октябр куни “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Самарқанд вилояти туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассисларининг “III-ананавий вилоят ўқув семинари” иқтисодий салоҳияти билан юқори ўринларда турувчи вилоятнинг энг чекка Ургут туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12 октябр куни “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Самарқанд вилояти туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассисларининг “III-ананавий вилоят ўқув семинари” иқтисодий салоҳияти билан юқори ўринларда турувчи вилоятнинг энг чекка Ургут туманида бўлиб ўтди. 
Тадбир 31 сон болалар мусиқа ва саънат мактабида бош мутахассислар учун “Эркин иқтисодий зоналар” ва “Кичик саноат зоналари” бўйича тренингдан бошланди. Мазкур ўқув-семинарда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ургут эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси раҳбари ўринбосари Абдуғаффор Мадаров бош мутахассисларга “Эркин иқтисодий зоналар” ва “Кичик саноат зоналари” бўйича барча тартиб қоидалар ва имтиёзлари ҳақида гапириб ўтди. 
Шундан сўнг туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассислари Ургут тиббиёт коллежининг фаоллар залида коллеж битурувчилари ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлар билан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида мутахасисларга тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтиш тартиблари, имтиёзли кредит олиш қулайликлари, корхонага ном танлаш ва савдо белгисини яратиш бўйича бошланғич кўникма ва маслаҳатлар беришди. 
Тадбир ташкилотчилари томонидан туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассислари учун Ургут туманидаги ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган “Маҳсулотлар кўргазмаси” хам ташкил этилди. Кўргазмада ёш тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан қатнашишди. 
Куннинг иккинчи ярмида туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассислари Ургут туманидаги маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи “ECO POLIMERC” МЧЖ ва техтил маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “AY-YILDIZ ТЕХТ” МЧЖ корхоналарига “Бизнес саёхат” уюштиришди. 
Тадбир сўнгида туман (шаҳар) филиаллари бош мутахассислари Ургут туманидаги “Чор-чинор” зиёратгоҳига ҳам ташриф буюришиб зиёратгоҳ мутасаддиларидан “Чор-чинор” зиёратгоҳи тариҳи ҳамда унинг ички ва ташқи туризмдаги ўрни ҳақида батафсил маълумотлар олдилар.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15