Боғишамол маҳалласи 16-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан элект-энергия таъминотидаги узилишлар, кўмир олиш, газ балон олиш, имтиёзли кредит олишда ёрдам, тадбиркорликни ривожлантиш, йўлда светофор ўрнатиш, оилавий муносабат сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. Барча мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15