Бугун Ургут туманидаги ахборот ресурс марказида Ургутлик ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Ургут туманидаги ахборот ресурс марказида Ургутлик ёшлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими М. М. Турдиев, Самарқанд вилоят марказий банк рахбари Қ. Собиров,  туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев ва туман адлия бўлими бошлиғи Н. Муминовлар иштирок этди. Қабул давомида 14 нафар ташаббускор ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш истаги билдирилди. Вилоят марказий банк рахбари ва тумандаги банк бошқаруви рахбарлари томонидан берилган саволларга аниқ ва асосли жавоблар берилди. Шунингдек тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларга имтиёзли кредетлар ажратиш бўйича тегишли масьулларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди. Қабул давомида ёшлар томонидан берилган бошқа саволларга хам тегишли масьуллар томонидан тушунтиришлар  ва ижросини таьминлаш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15