Қонунга киритилган ўзгартиришлар суд қарорларининг қонунийлиги, асослилигини ва адолатлилигининг ҳуқуқий кафолати
16.02.2024 - 15:14Маълумки, ҳуқуқий демократик давлатнинг шаклланиши ва бунда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш, жамият аъзолари бўлмиш фуққароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини таъминлаш муҳим саналади. Бу борада айниқса давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда судларнинг ишончли ва самарали фаолият юритиши долзарб аҳамият касб этади. Судлар фаолиятига янги механизмларнинг кириб келиши эса фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчигини олдини олиш мақсадини кўзлаган.