Янгиликлар

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан барча ватандошларимизни чин дилдан самимий муборакбод этаман!

Ҳурматли қадрдон дўстларим!

Сизга ва оила аъзоларингизга тинчлик-тотувлик, сиҳат-саломатлик, файзу-барака ҳамда доимо омад ёр бўлсин!
Ишларингизда улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва янги зафарлар тилайман!

Сен қудрат манбаи, садоқат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Ургут тумани ҳoкимлиги Ахборот хизмати раҳбари Усмонжон Арзимуродович

Ургут тумани ҳокими Турдиев Маматжон Муқумовичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги билан байрам ТАБРИГИ  

Ассалому алайкум, азиз дўстлар ва ҳурматли туманимиз аҳли!

Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

20 миллион 500 минг сўм пул маблағлари эҳсон сифатида ҳадия қилинди

Ургут тумани Дўстлик МФЙ да яшовчи 11 нафар ночор ва кам таъминланган, боқувчисини юқотган оилаларга ушбу маҳаллада яшовчи ташаббускор тадбиркор ҳомийлар томонидан 20 миллион 500 минг сўм пул маблағлари эҳсон сифатида ҳадия қилинди.

Ташаббускор тадбиркорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз   
 

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.

Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. 

- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15