Ургут туманидаги истироҳат боғида "Ёшлар келажак бунёдкори" шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.
11.10.2019 - 21:55Жорий йилнинг 11 октябр куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус! " ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туманидаги истироҳат боғида "Ёшлар келажак бунёдкори" шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди. Байрам тадбирига вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, туман ҳокими М.Турдиевлар иштирок этиб ғолиб бўлган спортчи ўқувчиларни туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирлашди.