ШЕР ВА ҚУЁШ ТИМСОЛИ НИМАНИ БИЛДИРАДИ?
13.03.2023 - 23:55Инсон юзи акс этган қуёш ва шер тимсолини қаерда кўргансиз? Тўғри, яқин-яқингача муомалада бўлган 200 сўмлик миллий купюрада ҳам бу шакл акс эттирилганди. Самарқанддаги Регистон майдонининг ўнг томонидаги Шердор мадрасаси пештоқида ҳам бир-бирига параллел тарзда иккита ана шундай тимсол акс этган. Испан элчиси Дон Рюи Гонзалес де Клавихонинг кундаликларида ҳам Шаҳрисабздаги Оқсарой ёдгорлик мажмуасида худди шундай шер ва қуёш тимсоли акс этганини ёзиб қолдирган.