Янгиликлар

Туманда 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Ургут туманининг 10 та маҳалласида яна 10 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб жорий йилнинг 6 июль куни иш фаолиятини бошлади.

Ургут тумани Сариқтепа маҳалласида Обод қишлок дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар

Ургут тумани Сариқтепа маҳалласида Обод қишлок дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туманда 150 ўринга эга бўлган "Мадина кўзмунчоқ" боғча фойдаланишга топширилди

Туманда 30 июнь болалар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ургут туманида Имтиёзли кредит асосида 900 миллион сўм маблағ ҳисобига "Мадина кўзмунчоқ" давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 150 ўринга мўлжалланган боғчада фойдаланишга топширилди ва 18 иш ўрни яратилди.

ЁШЛАР КУНИ ТЎЙГА УЛАНИБ КЕТДИ

Жорий йилнинг 30 июн куни тумандаги “Истироҳат боғи”да туман ҳокимлиги ва ташаббускор тадбиркорлар кўмаги билан                 64 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини суннат ҳамда 4 нафар келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари нишонланди. Бундан ташқари тадбир давомида 10 нафар имконияти чекланган ногиронларга ногиронлик аравачаси топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15