Янгиликлар

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР - РАҲБАРЛАР НИГОҲИДА

Ургут ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари учун ташкил этилган тўрт кунлик ўқув-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Касимов, вазирлик ва қўмиталар масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат бошқаруви Академияси ўқитувчи-профессорлари машғулот ўтишди.

ШАҲАР БЕДАРВОЗА ЭМАС

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ўртасидаги “Жартепа” автомобиль ўтказиш пункти фаолияти қайта тикланди ва унга чегара божхона пости мақоми берилди.

Натижада, ҳар икки томон фуқаролари, тадбиркор ва ишбилармонлари учун катта қулайликлар яратилди. Томонларга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам берилди.

САЛОҲИЯТЛИ КОРХОНАЛАР КЎПАЙМОҚДА

2014 йилда ташкил этилган “УРГУТ КЎРКАМ ТЕКСТИЛЬ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида турли матоларга гул туширилади ва тошлар билан безак берилади.

Шунингдек, бу ерда ишлаб чиқарилаётган миллий либосларимиздан чопон ва нимчаларнинг маҳаллий бозорларимизда савдоси чаққон бўлса, турли кўриниш ҳамда ўлчамлардаги қулай ва бежирим ёпинчиқ, кўрпа-тўшакларнинг ҳам харидорлари бисёр.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15