Янгиликлар

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик

СУРОНЛИ ЙИЛЛАР САБОҒИ УНУТИЛМАЙДИ

Тарихнинг ҳар бир саҳифаси хатолардан сабоқ чиқариш учун кўзгу, бугунги кун учун ибрат, келажак режаларимиз учун хулоса ва таҳлилга сабаб бўла олади. Иккинчи жаҳон урушининг инсоният бошига солган мусибатлари, орадан йиллар ўтса-да, қалбда битмас-туганмас оғриқ билан эсланади. Миллионлаб инсонлар бошига кулфат солган жангу жадаллар бугунги авлодлар зиммасига тарихда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ва уни асраб-авайлаш масъулиятини юклайди.

МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИ ГУЛЛАРГА БУРКАНДИ

9 май куни эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

Бу ерга Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

БИРЛИК ВА ИШЧАН ОБОД ҚИШЛОҚҚА АЙЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва вилоят ҳокимининг 2018 йил 31 мартдаги 187-Қ сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 6 апрелда туман ҳокимининг 619-Қ сонли қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15