Туманимизда ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш ҳамда спорт соҳасидаги салоҳиятларини намоён этишга қаратилган спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Бугун Ургут туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Футбол бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида Ургут тумани “Ҳоким кубоги” ўтказилди.
Мусобақада “Ҳоким кубоги”ни Этак Бешкапа МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари жамоаси қўлга киритган бўлса, 2 ўринни Жартепа МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари жамоаси ҳамда 3-ўринга тумандаги Ўрамас МФЙ ҳудуди уюшмаган ёшлари жамоаси лойиқ топилди.
Ғолиб жамоаларга туман ҳокими Ботир Жабборовнинг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари туман ҳокимининг ўринбосари Жавлон Хайдаров томонидан топширди.