Мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бошланади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Барча ҳудудлар ушбу тадбирни кенг нишонлаш арафасида. 

  Азизлар! 

Бўлиб ўтадиган мазкур тадбирларда фаол иштирок этинг.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15