Вазир ташрифда “Хўжагузар” МФЙда хотин-қизлар фаоли Мавлуда Ҳамдамованинг яшаш хонадонида ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди.
Шунингдек, ташриф давомида Ўрамас маҳалласида жойлашган “Sam-Feri” МЧЖда ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ва сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўрганишлар давомида вазир мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.