Янгиликлар

Аскарлар учун байрам тадбири 

“Обод маҳалла” дастурини  амалга ошириш ҳаракатлари Ургут туманида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан туманда “Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Ўроқбойжар маҳалласида Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий қисмида хизматни ўтаётган 100 нафар аскарлар ҳам хашарда иштирок этмоқдалар.

Бугун аскарлар учун туман ҳокими Ботир Жабборов ташаббуси билан маданий марифий байрам тадбири бўлиб  ўтди. 

Ҳурматли тумандошлар!

"Ўзгидромет" марказининг маълумотига кўра, шу йилнинг июль ойи биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳарорат 45 даража иссиқ ва ундан юқори бўлиши кутилмоқда. 

Шу боис ўз саломатлигингизни асрашингиз учун кескин иссиқ ҳаводан ҳимояланишингизни, кўпроқ суюқлик истеьмол қилиб, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан ташқарида юрмаслигингизни сўраймиз.

Айниқса,  сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексаларни иссиқдан ҳимоялаш зарурлигини эслатамиз!

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун Ургут тумани ҳокимлигининг Ургут шаҳридаги 149-умумий ўртатаълим мактаби худудида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 250 нафарга яқин фуқаролардан турли мазмундаги 160 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 22 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, 17 та мурожаат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси муддат талаб қилганлиги боис қатъий назоратга олинди.
________________

Navbatdagi fuqarolar qabuli oʻtkazildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2021 yil 28 iyunda «Mard o‘g‘lon» davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risida» qaror qabul qildi

Unga ko‘ra, mamlakatimizda amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarda faollik ko‘rsatib, o‘zining bilim va iqtidori, intiluvchanligi va tashabbuskorligi, halol va samarali mehnati bilan Vatanimiz taraqqiyotini yuksaltirish, yangi O‘zbekistonni barpo etish va uning xalqaro nufuzini oshirishga munosib hissa qo‘shib kelayotgan fidoyi va mard o‘g‘lonlar munosib rag‘batlantirildi.

Ular orasida Samarqanddan quyidagi yoshlar bor:

ABDULLAYEV Abdurahmon Feruzovich - Samarqand shahridagi 17-umumiy o‘rta ta’lim maktabining 11-sinf o‘quvchisi

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15