Халқаро армия ўйинлари бошланди
24.08.2020 - 13:20Халқаро армия ўйинлари бошланди
Москва вилоятида жойлашган Патриот паркида VI Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари ҳамда мусобақаларга киришиш остонасида турган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу иштирок этган тантанада барча мусобақага қатнашаётган давлатлар жамоалари вакиллари ўз байроқлари остида саҳнага чиқиб келишди.