Янгиликлар

МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

Ургут туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.С.Холмурзаев бошчилик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги "Сариқтепа" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларни муқаддам ўтказилган сайёр қабулларда қишлоққа янги трансформатор ўрнатиб тармоқ тортиб, симёғочларни янгисига алмаштириб бериш тўғрисидаги мурожаатлари ижроси юзасидан маҳаллада 2 дона янги тарансформаторлар, 61 та бетон симёғочлар ўрнатилиб, 3,8 км. электр симлар тортилди, натижада қишлоқдаги 200 та хонадонларга сифатли электр энергияси етказиб берилиши таъминланиб, мурожаат ижобий ечим топди.

Туман ҳокими Дехқонобод бозорини кўздан кечирмоқда

Айни вақтда: Ургут туман ҳокими М.М.Турдиев ва тегишли масьуллар иштирокида туманнинг Деҳқонобод махалласидаги деҳқон бозорида нарх-навони кескин тарзда суньий ошиб кетишини олдини олиш бўйича бозордаги тадбиркорлар ва сотувчиларга тушунчалар беришмоқда.

М.Турдиев 1-сектор худудидаги кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволини ўрганмофда

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Бешкапа 1 ва Бешкапа 2  маҳаллаларига шахсан ўзи бориб, сектордаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида маҳаллалардаги фаолият юритаётган озиқ-овқат ва  ноозиқ-овқат дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди. Кичик озиқ-овқат дўконларидаги санитария аҳволи ўрганилиб, нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев Фаёз файз" МЧЖга расман ўзи бориб корхона фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев туманнинг Мерганча махалласида жойлашган  "Фаёз файз" МЧЖга расман ўзи бориб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли мутасадиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15