COVID-19 ПАНДЕМИЯСИГА БИЗ УРГУТЛИКЛАР БИРГАЛИКДА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ. УРГУТ ТУМАНИ ҲОКИМИ М.М.ТУРДИЕВНИНГ УРГУТ АҲЛИГА МУРОЖААТИ
26.03.2020 - 21:09Қадрли Ургутликлар! Барчамиз хабардормиз, шу кунларда коронавирус эпидемияси бутун дунё аҳлини хавотирга солиб қўйди. Минг афсуски, кутилмаган ушбу бало мамлакатимиз сарҳадларига ҳам кириб келди. Табиийки, бу бизнинг ҳамюртларимиз орасида турли саволларни юзага келтирмоқда.
Бу борада ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқлигини такрор ва такрор таъкидламоқчиман ва кўп синовларни бошидан ўтказиб, уларни мардона енгган доно халқимизни ва азиз Ургутликларни аҳилликка, янада ҳамжиҳат бўлишга чақираман.