Янгиликлар

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА ЯККА ЁЛҒИЗЛАРГА ЁРДАМ!

Бугун Ургут тумани ҳокими Маматжон Муқумович тумандаги 1 сектор худудида жойлашган Оқмачит, Мангитобод, Бирлик, Ғишмачит, Алгар, Қуйи Алгар махалларига бориб махаллардаги тадбиркорлар билан учрашиб уларни қийнайдиган муоммоларини ўрганиб амалий ёрдам берди. Шунингдек худуддаги кам таьминланган 17 нафар оилалар билан учрашиб уларга ҳомийлик сифатида 1 қопдан ун ва 1 донадан 5 летрлик ёғ жами 17 қоп ун ва 17 дона ёғ тарқатди.

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Алгар маҳалласида фаолият юритаётган  озиқ-овқат ва гўшт дўконлари фаолияти билан танишди. 

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев  1-сектор худудидаги Алгар маҳалласида фаолият юритаётган  озиқ-овқат ва гўшт дўконлари фаолияти билан танишди. 
Карантин давомида ушбу турдаги тадбиркорлик субъектлари учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаслиги, қўшимча имтиёзлар берилиши тушунтирилди. Учрашувларда нарх-навонинг асоссиз оширилиши жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилда. 

Туман ҳокими М.М.Турдиев тумандаги ишлаб чиқариш  корхоналари фаолияти билан танишмоқда

Айни вақтда:  Ургут тумани ҳокими М.М.Турдиев тумандаги ишлаб чиқариш  корхоналари фаолияти билан танишмоқда. Корхоналардаги мавжуд аниқланган камчиликлар ўрганилиб, аниқланган муоммоларни ечиш бўйича амалий ёрдамлар берилмоқда.

Ургут туманида хайрия тадбирлари давом этмоқда

Ургут туманидаги Чор-чинор, Ғавсул Аъзам, Шурвоқ ота зиёратгоҳларида  ва Мерганча маҳалласидаги  янгидан қурилаётган  масжидда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари иштирокида қурбонликлар қилиниб, маҳаллалардаги 150 га яқин кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва  эҳтиёжманд бўлган оилаларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. Шунингдек, тумандаги ташаббускор тадбирларлар хомийлиги билан туман тиббиёт бирлашмаси олдида ва Деҳқон бозорида 10 минг донадан ортиқроқ  ниқоблар аҳолига текин тарқатилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15