Сайёр қабул фуқаро мушкулини осон этишга яна бир қадам.
10.10.2019 - 16:42Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев ва туман прокурори Ш. Холмурзаевлар томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.