Янгиликлар

ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ургут туман прокуратураси, бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.                                                                      “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури асосида имтиёзли кредит олиб ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этишди.

МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Неъматилла Миржалилов томонидан шаҳримиздаги Шодлик маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда туманимизнинг барча ҳудудларидан бемор ва ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди. Улар ногиронлик гуруҳини белгилаш, протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, реабилитация марказида даволаниш каби масалалар билан мурожаат қилишди.

Самарқандда «Табиат саховати» номли ярмарка ўтказилади

 Азиз самарқандликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

     Жорий йилнинг 17-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ва шу номдаги кўчада “Табиат саховати” номли ярмарка ўтказилиб, унда вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади.
     Барчани ярмаркага таклиф қиламиз!
 

Бугун Ургут тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда 4 та сектор раҳбарлари 3-чорак давомида олиб борган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туманидаги Халқ қабулхонаси мудири,  туман молия бўлими мудири, туман ИИО ФМБ бошлиғининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, туман Адлия бўлими бошлиғи 9 ой давомида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот  берди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15