Янгиликлар

УРГУТ ҚИЗЛАРИ - ТУРНИР ҒОЛИБИ

Кейинги йилларда Ургутда Республика ва халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиш анъанаси шаклланди. Хусусан, 14-16 сентябрь кунлари ургутликлар яна бир катта спорт анжуманига мезбонлик қилди. 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб 2004-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида волейбол бўйича Республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 

САЙЁР СУДДА ҲУҚУҚБУЗАРЛАР АЙБДОРЛИГИНИ ТАН ОЛДИ

“Бойбул” маҳалла фуқаролар йиғинида туман маъмурий суди раиси Акмал Алимов бошчилигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Унда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, туман ИИБ профилактика инспектори ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

БОЗОР КЎРГАН БОЛАЛАР

Ургут - тадбиркорлар юрти. Ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва саноатнинг барқарор ривожланиб бораётгани аҳолининг турмуш даражаси юксалишида муҳим ўрин тутиши табиий. Аммо бир жиҳат борки, уни эътибордан соқит қилиш асло мумкин эмас. Бу ҳам бўлса, болаларнинг таълимдан узилиб қолиши билан боғлиқ. Ўқувчи мактабга бориш ўрнига, бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланса, унинг келажаги қандай бўлади? 

МЕРГАНЧАДА ЯНГИ МАСЖИД ҚУРИЛМОҚДА

Собиқ шўролар тузуми даврида туманимизда атиги битта масжид фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 61 тага етди. Яратганга шукурки, уларда тумандошларимиз ўзларининг ибодатларини эмин-эркин амалга оширмоқдалар. Шаҳримизнинг Мерганча маҳалласида қад ростлаётган Чўбин жоме масжидининг янги биноси, нафақат туманимиз ва вилоятимиз, балки республикамиз фахри бўлиши муқаррар, иншооллоҳ.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15