ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
30.06.2018 - 23:5030 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни. Шу муносабат билан Ургут маданият ва истироҳат боғида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирда туманимиздаги барча таълим масканлари, ташкилот ва муассасалардаги Ёшлар иттифоқи сардорлари, Республика, вилоят билимлар танловларининг ҳамда спорт мусобақаларининг ғолиблари, фаол ёшлар етакчилари иштирок этди.