Янгиликлар

Расман Ургут туманидаги номсиз қабристонлар, зиёратгоҳлар, хотира майдонлари, истироҳат боғи ва майдони номланди

Халқ депутатларининг навбатдаги 94 сессиясида, таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан қабристонларни қайта номлаш тўғрисида тақдим этилган хулосалар атрофлича муҳокама этилиб сессия ўз қарорини қабул қилди.

Батафсил

Муҳтарам президентимизнинг 2022 йил 20 декабр куни Олий Мажлисга мурожаатномасида келгуси йилга режаларни тўғри олиш учун халқимизнинг фикрини ҳар бир йўналиш бўйича чуқур таҳлил этиб, 20 мингга яқин таклифларни муҳокама қилингани, халқимиз таълим, соғли

Халқимиз ҳукуматдан мактаб, боғча ва шифохоналарни кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифатини оширишни, маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммоларини ҳал қилишни, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилишни кутаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Кўтарилган ушбу масалалар аниқ ва ўринли бўлиб, қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт дея муҳтарам президентимиз мурожаатномада келтириши бежиз эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Ҳурматли депутат ва сенаторлар!

Муҳтарам меҳмонлар!

Жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда.

Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз.

Ҳўжайдуқ маҳалласида 7 км масофадан тоза ичимлик суви тармоғи тортилди

Ҳокимлик ва ҳомийлар ташаббуси билан Ҳўжайдуқ маҳалласидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, янги ичимлик суви тармоғи ишга туширилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни туман ҳокими Ботир Жабборов амалга оширилган ишлар кўлами билан танишиб, ушбу эзгу амалга қўл урган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Маълумот учун, мазкур тармоқ ишга туширилиши натижасида 150 дан зиёд хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15