Янгиликлар

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлимининг тегишли буйруғига асосан,

 

Жабборов Шермат Шомирзаевич — Маънавият ва маърифат маркази Ургут тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.

 

Шермат Жабборов тайинловга қадар, Ургут тумани халқ таълими бўлимида тарбия фани методисти бўлиб ишлаган.

Туман ҳокими Б.Жабборов иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули Алгар маҳалласида бўлиб ўтди

Инсон қадри — улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак.

Бу борада ҳудудларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, бугун Алгар маҳалла фуқаролар йиғинида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Диний муҳитни соғломлаштириш

Жорий йил 4 октябрь кунида Ургут шаҳри “Дўстлик” МФЙда ташкиллаштирилган тадбирда вилоят хокими ўринбосари Б.Қодиров, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ДИҚ вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Бойназаров бошчилигида Ургут туманида жойлашган 62 та мавжуд масжидларнинг аҳволи, ҳамда имом хатиблар иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашувлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилиб унда туманда диний муҳитни соғломлаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимида олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг аҳволи ўрганилиб йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий кўрилиб мутасаддиларга керакли топшириқ

Мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бошланади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15