Янгиликлар

Расмий муносабат

Ургут туманидаги 102-сонли умумтаълим мактаби 2020 йил Инвестиция дастури асосида капитал таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, Инжинеринг компанияси буюртмасига асосан бош пудратчи “Узбиро буилдинг” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган.

Мажбурий вакцинация қонунга зид

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг айтишича, амалдаги қонунчилик мажбурий эмлашга рухсат бермайди. 

Модомики мажбурий эмлаш тартиби жорий қилинса, қонунчиликка ўзгартириш киритиш керак бўлади.

___________

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi spikeri Nurdinjon Ismoilovning aytishicha, amaldagi qonunchilik majburiy emlashga ruxsat bermaydi. 

Modomiki majburiy emlash tartibi joriy qilinsa, qonunchilikka oʻzgartirish kiritish kerak boʻladi.

Ёлғон ахборот тарқатган «блогер» жазоланди

Куни кеча бўлиб ўтган суд жараёнида Асака туманида яшовчи «блогер», 1996 йилда туғилган Жумабоев Хусниддин шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи ёлгон ахборот тарқатганлиги учун маъмурий тартибда айбдор деб топилди ва унга 50 баробари миқдорида қарийб 12 млн жарима жазоси қўлланилди.

Самарқанд вилояти ҳокимига  янги ўринбосар тайинланди 

Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси рахбари лавозимига Хайдаров Жамшид Темурович тайинланди.

Жамшид Хайдаров 1975 йилда таваллуд топган. Маълумоти олий. 2002 йил Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ургут” эркин иқтисодий зона дерекцияси ДУК директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

____________

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15