Events

Botir Jabborov “Tashabbus-2021” koʻrik-tanlovi Respublika bosqichi gʻolibini tabrikladi

Urgut tumani hokimi Botir Jabborov “Tashabbus-2021” koʻrik-tanlovi respublika “Yilning eng yaxshi yosh tadbirkori” yoʻnalishi boʻyicha birinchi oʻrinni olgan “Urgut Sanoat Servis” oilaviy korxonasi rahbari Salimov Fazliddinxon Shamsiddin oʻgʻlini tabrikladi. 

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun oʻtkazilgan “Tashabbus-2021” koʻrik tanlovi Respublika bosqichida yoʻnalishi boʻyicha 1-oʻrin gʻolibi  boʻlgan “Urgut sanoat servis” oilaviy korxonasi rahbari Salimov Fazliddinxon Shamsiddin oʻgʻliga tuman hokimligining tashakkurnomasi topshirildi.

Image_tadbir: 

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Бугун Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида тумани ҳокими Ботир Жабборов, сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу қабул давомида 8 нафар тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди.

Image_tadbir: 

Ургут истироҳат боғида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"да бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 58 та корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд 576 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркада 146 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди. Иштирокчилардан 97 нафари ёшлар,  49 нафарини аёллар ташкил этади.

Ўзларига иш қидириб, келгусида ўз касблари бўйича иш ўрнига эга бўлиш мақсадида иштирок этган фуқаролардан 27 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

119 нафар фуқароларга турли соҳаларга ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, меҳнат миграцияси ва меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Image_tadbir: 

“Эътибордагилар” лойиҳаси амалда

“Ёшлар ойлиги” доирасида амалга оширилиши белгиланган мазкур тадбирнинг мақсади маҳаллаларда истиқомат қилувчи имконияти чекланган ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифа вакиллари, шунингдек, меҳрибонлик уйи битирувчиларига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг моддий таъминотини янада яхшилаш ҳамда ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашишдан иборат. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15