Events

 “Эзгулик йўлида бирлашайлик” шиори остидаги акция

Коронавирус пандимияси даврида туманимиз худудида КАРАНТИН қоидаларига тўғри риоя этиш бўйича  “Эзгулик йўлида бирлашайлик” шиори остидаги акция давоми сифатида  Туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим, туман ИИО ФМБ, туман Халқ қабулхона, туман Адлия бўлими  тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда  Дехқон бозорлари худудида "Ўзбекистон Республикаси жиноий ва маьмурий кодексларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисидаги инфографик буклетлар ва  бепул тиббий ниқоблар тарғибот гуруҳи томонидан тарқатилмоқда.   

Image_tadbir: 

Туманимизда муҳташам янги масжид биноси қад ростламоқда.

2020 йил 22 март куни Ургут тумани Мерганча маҳалласида қад рослаётган янги масжид биносини кўкаламзорлаштириш ва янги ланшафт асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бунда ташаббускорлар иштирокида 500 дан ортик турли хил янги дарахтлар кўчатлари ўтказилиш ишлари давом этмоқда.
Масжидлар – мўмин мусулмонлар учун энг муқаддас ва қадрли жой ҳисобланади. Фақатгина ибодат маскани сифатида эмас, ўзаро меҳр оқибат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик ришталарини боғловчи жой сифатида ҳам эътиборга моликдир.                    

Image_tadbir: 

Bugun "Navro'z" umumxalq bayrami munosabati bilan Samarqand viloyati Urgut tumanidagi Beshkon mahallasida "Sumalak sayli" tadbiri bo'lib o'tdi.

Bugun "Navro'z" umumxalq bayrami munosabati bilan Samarqand viloyati Urgut tumanidagi Beshkon mahallasida "Sumalak sayli" tadbiri bo'lib o'tdi.

"Sumalak Sayli" doirasida tumanimiz ahli va mehmonlar uchun:
- milliy taomlarni tayyorlanib tortiq qilindi;
- varrak uchirildi;
- folklor ansambllarining chiqishlari tashkillashtirildi;
- konsert dasturlari o‘tkazildi;
- havo sharlari uchildi;
- ot va tuyularda sayrlar uyushtirildi;

Image_tadbir: 

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан концерт дастури намойиш этилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан концерт дастури намойиш этилмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар, талаба-ёшлар қатнашмоқда.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15