Ургут туманида "Вағашти” оилавий шифокорлик пункти ўз ишини бошлади.
Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган муассаса ҳудуддаги Бунёдкор ва Вағашти маҳаллаларида яшовчи 13 минг нафардан ортиқ аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатади.
Лойиҳа қиймати 1 милрд 620 миллион сўм бўлган ушбу тиббиёт муассасасини тумандаги "Қурбонқул қурувчи" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари бунёд этди.