Янгиликлар

Ургут туман ҳокими 1 сектор ҳудудидаги қизил тоифада турган ёшлар билан учрашди. 

Учрашувда Қуйи Алгар, Юқори Тегана, Қуйи Тегана, Ўроқбойжар  маҳалласидан ёшлар иштирок этиб уларни муаммолари ўрганилиб назоратга олинди.

Ёзги оромгоҳ — энг завқли даргоҳ

Бугун эрта тонгдан “Чорчинор” оромгоҳи болажонлар учун ўз эшикларини очиши муносабати билан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Мазкур даргоҳда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ёзги оромгоҳлар одатда шаҳар чеккасида, экологик тоза ҳудудларда жойлашгани болалар саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

Камангарон маҳалласида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Ижтимоий дафтарларга киритилган оилалар эътиборда

Ургут туманидаги 1 сектор ҳудудида ижтимоий дафтарларга киритилган оилаларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, туман ҳокими Ботир Жабборов раҳбарлигида хонадонбай олиб борилган ўрганиш ишлари давомида аниқланган муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тикув машиналари ҳамда пишириқ печлари топширилди. Бунинг натижасида 17 нафар фуқаронинг  доимий бандлиги таъминланиб, уларнинг оилаларига қўшимча даромад манбаи яратилишига эришилди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15