Ўзбекистон COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
26.09.2020 - 10:37Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
«Бу масала олимларимиз ва фармасевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолатда вакциналар импортга боғлиқ бўлмайди. Уларни экспорт қилиш орқали қўшни давлатларга ҳам ёрдам бериш имкони яратилади. Бу минтақада COVID-19’га нисбатан эпидемиологик барқарорликка эришишни таъминлайди», – дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон Хитой ва Россиядан вакцина харид қилиши мумкинлигини айтилган эди.