Янгиликлар

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Бугунги кунда бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам коронавирус пандемияси оқибатида юз берган оғир синов ва қийинчиликларга қарши сабот-матонат билан кураш олиб бормоқда.

Президент қарори билан 28 нафар ёшлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Асосан талабалардан иборат бўлган совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

Тақдирланганлар рўйхати ЎзАда эълон қилинди:

https://bit.ly/3aZpZSk
 

Тор кўчада тўйдан юк ортиб чиққан ҳайдовчи маст ҳолда тўйдан чиққан пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 26 август куни соат 00:50 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани “Қамчинон” маҳалласи, ички тор кўчаси, рақамсиз уй олдида, ҳайдовчи, 1993 й.т. Ф.Ф. “Зил-1360” русумли юк автомобилини орқага бошқараётиб, ортида ҳаракатланиб кетаётган маст ҳолдаги пиёда, 1977 й.т. Д.Т.ни автомобилнинг чап орқа шиналари билан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 43 ёшли пиёда Д.Т. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Қамчиқ довонидаги бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлди

Ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

Жорий йилнинг 25 август куни соат 16:24ларда А-373 «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг 222,3-кмда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, «Водий – Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Исузу» русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган. 

Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиқиб, автомашина ичидаги ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15