Янгиликлар

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ - ТАРАҚҚИЁТ ЗАМИНИ

Бугунги кунда мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тубдан янгича қиёфа касб этмоқда. Бунда айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга, инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг миқёсли ўзгартиришларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.

ТАЪЛИМДАГИ ТАРТИБ - БАРКАМОЛЛИК КАФОЛАТИ

Бугунги кунда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тизимидаги жами 134 та умумтаълим мактабларида 78 837 нафар, 19 та касб-ҳунар коллежларида 19 803 нафар, битта академик лицейда 470 ва 30 та мактабгача таълим муассасаларида 5826 нафар вояга етмаганлар таҳсил олишмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Самарқанд вилояти ривожланган саноати ва қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, улкан сайёҳлик салоҳияти билан мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Самарқандда трамвай қатнай бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратган ва аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линияларини барпо этиш зарурлигини таъкидлаган эди.

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15