Пандемия шароити туфайли йиғилиб қолган коммунал тўловларни тўлашда енгиллик бериладими?
21.08.2020 - 20:31Пандемия шароити туфайли йиғилиб қолган коммунал тўловларни тўлашда енгиллик бериладими?
Саволга Ғофур Жамолов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари жавоб берди:
➖ Пандемия шароитида аҳолига қанча қийин бўлган бўлса, корхоналарга ҳам шунчалик қийин бўлди. Имкон даражада аҳолига енгиллик беришга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ коммунал тўловлар бўлмаса, коммунал тўловларнинг ўзи ҳам қийин шароитига тушиб қолади. Шунинг учун аҳолидан истеъмолчилардан тўловларни имкон даражасида тезроқ тўлашларини илтимос қилардик.