Янгиликлар

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Ургут туман ҳокимининг тумандаги тоғли худудда жойлашган Мўминобод маҳалласи "Қатағон" қишлоғидаги ер майдони низоларига барҳам бериш масаласини ўрганиш жараёнида, қишлоқ ахолиси томонидан  электр энергияси муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳам мурожаат этилди. Қилинган мурожаатни  ҳал этиш  юзасидан "Қатағон"  қишлоғига бир дона 100/ 10 кВли трансформатор ўрнатиб берилди.
Мурожаат ижобий хал этилди

ТУМАНИМИЗ ЙЎЛЛАРИ ТАМИРЛАНМОҚДА

Айни пайтда: Ургут туманнинг "Украч" маҳалласи худудидаги  Самарқанд вилоят руҳий касалликлар шифохонасига олиб борувчи йўлининг бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган 4 километрлик қисмида асфалт ётқизиш ишлари ўз якунига этказилди.

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Ургут тумани Жўраптепа агрофирмаси худудида фаолият юритаётган “ЧОРВОҚ ЯШИЛ ДАЛАСИ” Ф/Х раиси Вахобов Отабекнинг Вилоят ҳокими қабулига қилган мурожаати юзасидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Улуғ ватан уруши фахрийси: -Тинчлик қадрини бизлардан сўранг...

 

Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз. “Тирик афсона”га айланиб улгурган боболаримизнинг ҳаётий сабоқлари, маслаҳат ва ўгитлари беихтиёр кишида шукроналик ҳиссини жўшқинлантириб юборади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15