Янгиликлар

“Саховат ва кўмак” тадбирлари давом этяпти

Шу йилнинг 22 апрель куни Президентимиз бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилган эди. 

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

Маълумки айни кунларда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда бозорларда маҳсулотлар нарҳини сунъий ошиб кетишига йўл қўймаслик биринчи навбатда фуқароларимизнинг ҳонадонларидаги томорқаларидан унумли фойдаланишларига боғлиқ ҳисобланади. 
Бу борада аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъмилаш қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, шахсий даромадлари, манфаатдорликларини ошириш бўйича тарғибот ишларини мунтазам амалга оширилиб келинмоқда. 

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Ургутликларни янада жипслаштирмоқда

Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда ташшабускор тадбиркор ва ҳомийлар томонидан, туман "Ободонлаштириш бошқармаси", "Жамоатчилик"  ҳамда туман "Тоза худуд" ДУК да ишловчи ходимларининг 170 нафарига “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ургутлик ёш тадбиркорнинг ташаббуси

  Ургут туманидаги ижтимоий кумакга муҳтож бўлган 10 нафар фуқаролар ва тоғли чегара ҳудудидаги Ваткан Қузибек маҳалласида истиқомат қилувчи 20 нафар  кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тумандаги ташаббускор тадбиркор томонидан 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шундай Рамазон кунларининг илк кунидан бошлаб савобли ишларни бошлаб юборган тадбиркорларга туман ҳокимлиги ўз миннаддорчилигини билдиради.                                                                

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15