Янгиликлар

Туман ҳокими М. Турдиев Мерганча маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар аҳолисига қиш мавсумида шароитлар яратиш учун кетаятган ишларни назорат қилиш учун борди.

Кеч соат 22-30 бўлишига қарамай Ургут тумани Мерганча маҳалласида жойлашган кўп қавватли уйларда табиий газ ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу ишларда кўп қаватли уйлар аҳолиси қишда совуқда қолмаслиги учун меҳнат қилаётган газ ўтказиш ишчи ходимларига раҳмат айтамиз.

ЧОРАК АСРЛИК ДЎСТОНА АЛОҚАЛАР.

Бугун жаҳонда энг йирик тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Бритиш Американ Тобакко» компаниялари Гуруҳи мамлакатимизда катта қўшма корхона очганига 25 йил бўлгани билан барчангизни чин қалбдан муборакбод этамиз.
  
Ушбу чорак асрлик фаолияти давомида қўшма корхона ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаб, халқаро сифат ва талабларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.  
 
Қисқача компания ҳақида.
 

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши бўйича янги тизимни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши бўйича янги тизимни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. 
Кейинги йилларда минглаб уйлар қурилган бўлса-да, аҳолига турар жой етишмаётгани, кўпчилик уйларнинг сифати талабга жавоб бермаслиги таъкидланди. Энди уйлар тўлиқ хусусий сектор томонидан қурилиши, бунинг учун ер майдонлари аукцион орқали ажратилиши, қишлоқ жойларда уйлар массив шаклида барпо этилиши белгиланди.
 

Боғишамол маҳалласи 16-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан элект-энергия таъминотидаги узилишлар, кўмир олиш, газ балон олиш, имтиёзли кредит олишда ёрдам, тадбиркорликни ривожлантиш, йўлда светофор ўрнатиш, оилавий муносабат сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15