Янгиликлар

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Бирлик маҳалласида аҳоли билан учрашиб, МТМ, ҚВП ва мактаб фаолияти билан танишди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиев тумандаги Бирлик маҳалласида  аҳоли билан учрашиб, МТМ, ҚВП ва мактаб фаолияти билан  танишиб, аниқланган газ, электр энергия ва кўмир муаммоларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга   3 кунлик муддат берилди ва ижроси назоратга олинди.

Энди чекка ҳудудларда ҳам болалар боғчаси фаолият кўрсатади.

Бугун, 19 ноябр куни Ургут тумани Навбоғ, Жўраптепа ва Муродқишлоқ маҳаллаларида мобил ва модулли мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) фойдаланишга топширилди. 

Маълумот учун,  Мактабгача Таълим вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 786 сонли қарорига асосан, мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорга асосан Самарқанд вилояти бўйича Ургут тумани танлаб олинган.

Бугун Ургут тумани Навбоғ маҳалласида Мобил боғча ўз фаллиятини бошлади.

Мобил боғча очилиши маросимида туман ҳокими М.Турдиев, Халқ Қабулхонаси туман бўлими мудири А.Худайбердиев тегишли ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Аҳоли асосан кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган Навбоғ маҳалласи аҳли учун бу катта қувончли ҳодиса бўлди.  
Ушбу мобил боғчада икки сменада 32 тадан бола тарбияланади.

Аҳоли муаммосини ҳал этиш йўлида.

Ургут туман хокими М.Турдиев тегишли ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Ўроқбойжар маҳалласида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан танишиб чиқди. Аҳоли томонидан  йўл, электр энергия, газ, кўмир етказиш, ичимлик сувини аҳоли хонадонларига тортиб бериш ва ёшларга иш ўринлари яратиб бериш каби  муаммолар кўтарилди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича  тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берилди ва ижроси  назоратга олинди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15