Янгиликлар

Сайёр қабул фуқаро мушкулини осон этишга яна бир қадам.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев ва туман прокурори Ш. Холмурзаевлар томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Ургут туманининг учта маҳалласида мобил боғчалар ташкил этилади

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан узоқ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар, бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган мобил ва модулли МТТлар тақдим этилди.

Вилоятимизда Ургут туманидаги учта маҳаллада мобил ва модулли мактабгача таълим ташкилотлари синов тариқасида ўз фаолиятини бошлайди.

БРИТАНИЯЛИК ЖУРНАЛИСТ ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДА МАҚОЛА ЁЗДИ

Буюк Британиянинг “Metro” газетаси журналисти Ричард Меллон Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари хусусида мақола чоп этди, дея хабар берди UzDaily.
     Журналист Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини томоша қилар экан, шундай ёзади:
     “Минг йил аввал битилган Қуръон китобини кўрдим. Йўлларда автомобилларнинг кўплиги ва пойтахт метросида ҳаракатланаётган замонавий поездлар ҳайратимни оширди.
     Буюк Британия фуқаролари учун жорий этилган визасиз тизим Ўзбекистонни жозибадор сайёҳлик йўналишига айлантирган.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев рахбарлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида Ургут шахри махалла раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда солиқ ва коммунал  тўловларини ўз вақтида тўлаш, ободончилик, жиноятчилик, эрта турмуш, тўй-хашамларни 2020-йил 1-январдан бошлаб белгиланган тартиб асосида ўтказиш ва Ургут шахрини 2020 йилда "Обод марказ"га айлантириш бўйича қилинадиган ишлар режаси ҳамда октябр ойининг 3-хафтасидан эьтиборан шахарнинг 20 та махалласида навбат асосида сайёр қабуллар ва қабуллар орқали фуқаролар мурожаатларини ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15