Янгиликлар

Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Тегана маҳалласидаги ёшлар учун ўтказилган учрашувда, улар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Мусиқа ва санъат мактабида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди.

Мурожаатларни туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси раҳбарияти, мутасадди идора вакиллари тингладилар. Қабулда фуқаролардан турли масалалардаги 60га яқин фуқаролардан 50 та мурожаатлар қабул қилиниб, масалалар ўрганилди.

Профилактика инспекторлари билан учрашув

Ургут тумани Ички ишлар бошқармасида, туман ҳокими Б.Жабборов ва бошқарма бошлиғи З.Мамадалиев раҳбарлигида профилактика инспекторлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Машҳурликни истаб қонун қоидаларни менсимай ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда ўзининг хурмоча қилиқлари билан автомобилда қалтис ҳаракатланиб омма эътиборини ўзига жалб этганларга белгиланган тартибда чора қўлланилди.

Ургут тумани ИИБ маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 21:00лар атрофида Камардон маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган Хайруллаев Шахзодга тегишли бўлган давлат рақами 30 Y075YA жентра русумли автомобилда, 2002 йилда туғилган Саломов Журабек туман марказий кўчалари бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15